Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йил сарҳисоби: Шавкат Мирзиёев 2017 йилда қайси давлатларга сафар уюштирди?

Йил сарҳисоби: Шавкат Мирзиёев 2017 йилда қайси давлатларга сафар уюштирди?

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда

Фото: «president.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил бошидан бери 15 марта хорижий сафарни амалга оширди. Шундан 4 марта Қозоғистон, 3 марта Туркманистон, 2 марта Россия, 1 мартадан Хитой, Саудия Арабистони, Қирғизистон, АҚШ, Туркия ва Кореяга расмий ва амалий ташрифлар уюштирди. Ўтаётган йилни сарҳисоб қилар эканмиз, келинг, ушбу ташрифларни бир ёдга олиб ўтсак.

Март

6 март — давлат ташрифи билан Туркманистонга келди ва Ашхобод халқаро аэропортида расмий шахслар томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов
Фото: «president.uz»

22 март — давлат ташрифи билан Остона шаҳрига келди ва Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазири томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев
Фото: «president.uz»

Апрел

4 апрел — давлат ташрифи билан Москвага келди ва «Внуково-2» аэропортида Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Россияга илк давлат ташрифини амалга оширди
Фото: «president.uz»

29 апрел — амалий ташриф билан Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Жанубий Қозоғистонга амалий ташриф билан борди
Фото: «president.uz»

Май

11 май — давлат ташрифи билан Пекинга келди ва «Шоуду» халқаро аэропортида Хитой Халқ Республикасининг расмий шахслари томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга ташриф буюрди
Фото: «president.uz»

19 май — амалий ташриф билан Туркманистонга келди ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга иккинчи бор ташриф буюрди
Фото: «president.uz»

21 май — Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келдиҳамда ҳукумат расмийлари томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев тарихда илк бор расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борди
Фото: «president.uz»

Июн

8 июн — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди ва Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Асқар Мирзахметов томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун яна Қозоғистонга келди
Фото: «president.uz»

Сентябр

5 сентябр — давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди ва «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев илк марта Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширди
Фото: «president.uz»

9 сентябр — Остона шаҳрига келди ва Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев
Фото: «president.uz»

17 сентябр — яна бир бор Туркманистонга келди ва Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Есинмират Оразгелдиев томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов
Фото: «president.uz»

18 сентябр — БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Ню-Йорк шаҳрига келди ва Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев БМТ ассамблеясида қатнашиш учун АҚШга келди
Фото: «president.uz»

Октябр

10 октябр — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди ва Сочи халқаро аэропортида Россия Федерацияси расмий доиралари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин
Фото: «president.uz»

25 октябр — давлат ташрифи билан Туркияга келди ва Анқара шаҳридаги Эсонбуға халқаро аэропортида Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Бекир Боздағ томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Эрдўған
Фото: «president.uz»

Ноябр

22 ноябр — давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди ва Сеул шаҳри аэропортида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, Стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён томонидан кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида
Фото: «president.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг