Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига раҳбар тайинланди
Шерлиев Муродбек Атабекович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ЙҲХХнинг аввалги раҳбари Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter