Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусобод ва Қибрайда йирик ўғирликлар аниқланди

Юнусобод ва Қибрайда йирик ўғирликлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Ж.К. ва бошқалар тумандаги «Катта Хасанбой» МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 393,7 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 590,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «T.A.» МЧЖ раҳбари Д.С. МЧЖ иссиқхонасида жами 229,4 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 344,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг