Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юрак фаолиятини яхшиловчи мевалар маълум қилинди

Юрак фаолиятини яхшиловчи мевалар маълум қилинди

Гуарда (Португалия) политехника институти олимлари гилос ва бошқа резавор меваларни истеъмол қилиш қон томирлари деворларига ижобий таъсир кўрсатиши ва антиоксидант хусусиятлари туфайли юрак хасталиклари хавфини камайтиришини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nutrients журналида чоп этилди.

Португалиялик олимларнинг тадқиқоти юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфига овқатланишнинг таъсири бўйича олдинги илмий ишлар натижаларига асосланган. Янги илмий шарҳда олимлар гилос ва бошқа меваларидаги биоактив моддаларнинг хусусиятларини ўрганишга эътибор қаратдилар. Буларга кверцетин, флавоноидлар (ўсимлик пигментлари), ресвератрол, ферулик, кофеин ва галлик кислоталар киради.

Илмий текширув шуни кўрсатдики, бу бирикмалар оксидловчи стрессни (ҳужайра шикастланишининг махсус шакли) олдини олади ва организмдаги яллиғланиш фаоллигига қарши туради. Шунингдек, улар қон томирларининг кенгайишига ёрдам беради, уларнинг деворларини бўшаштиради ва қон шакар даражасини пасайтиради, шу билан юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.

Гилос, малина каби меваларни истеъмол қилиш яллиғланишнинг олдини олиб, қон босимини нормаллаштиради. Бундан ташқари, рациондаги резаворлар улушини ошириш ёғ массасининг ортиши ва бу факт билан билвосита боғлиқ бўлган патологиялар (масалан, атеросклероз) эҳтимолини камайтиради.

Максимал фойда учун тадқиқотчилар кунига тахминан икки кичик чашкада резавор мева истеъмол қилиш хавфсиз эканлигини айтишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг