Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зарафшонда хайрли иш: «Текин такси» лойиҳаси йўлга қўйилди

Зарафшонда хайрли иш: «Текин такси» лойиҳаси йўлга қўйилди

Фото: «Xabar.uz»

Зарафшон — азалдан илм-маърифат, тафаккур гуллаган, заминимизнинг, таъбир жоиз бўлса, олтин бўлаги ҳисобланади. Бу шаҳарда ҳаёт қайнайди, янги ғоялар устида ишланади, уларни рўёби учун ҳаракат қилинади.

Шу йилда яна бир хайрли иш амалга оширилди. Яъники, Зарафшон ёшлари томонидан янги «Текин такси» лойиҳаси ишлаб чиқилди: шаҳардаги қариялар, ногиронлар, ёш болали ва ҳомиладор аёлларга камтарона кўмак бериш ниятида бозор, касалхона ҳамда жомеъ масжидлари ёнига таксилар бепул тарзда ташкил этилди. «Бу билан  бир кунда 500 нафардан ортиқ аҳолига беминнат ёрдам кўрсатилди. Лойиҳа ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади», — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зарафшон шаҳар кенгаши раиси Ифтихор Саидов.

Фото: «Xabar.uz»

«Умидли юлдузлар» МЧЖ билан ҳамкорликда  амалга оширилаётган ушбу лойиҳага кўра,   ҳар бир таксига бир нафардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зарафшон шаҳар Кенгашининг фаол ёшлари  бириктирилади. Таксига чиққан йўловчиларнинг ёрдам берилиб, юклари хонадонларигача  етказиб берилмоқда. «Шу кунларда ҳаво совуқ. Бундай вақтда кўчада пиёда юриш нуронийлар, болали аёлларга, беморларга оғирлик қилади. Бу лойиҳа биз қариялар учун айни муддао. Барака топишсин оғиримизни енгил қилаётган ёшлар», —  дейди Рустам ота Салимов.

Нимаям дердик: хайрли лойиҳа бардавом бўлсин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг