Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Заргарона фирибгарлик» фош бўлди

«Заргарона фирибгарлик» фош бўлди

Видеодан скриншот

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарёда фирибгарларни фош қилди.

Биринчи ҳолат — фирибгарликнинг нисбатан янги қирраси, таъбир жоиз бўлса, «очилмаган қўриқ». Унга кўра, Самарқанд шаҳридаги геологик хизматлар кўрсатувчи хусусий корхона директори ихтиёрида олтин маъданларининг махфий геологик харитаси ва фотосуратлари борлигига маҳаллий фуқарони ишонтириб, уларни 25 минг долларга сотишини айтади. Корхона раҳбари муқаддам тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида маъсул лавозимларда ишлаганлигини, харита ва суратлар Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида амалга оширилган геологик қидирув ишлари маҳсули эканлигини айтади.

ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс келишилган пуллардан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тегишли ташкилотлар берган хулосага кўра, у иддао қилаётган ҳеч бир маълумот махфий ҳисобланмайди.

Иккинчи ҳолат — «классика». «Ўзтрансгаз» АЖ таркибидаги «Муборак магистрал газ қувурлари» бошқармаси газ тарқатиш станцияси бўлими Шаҳрисабз ГТС оператори Қарши шаҳрида яшовчи фуқарони, 4000 минг доллар берса, юқори лавозимдаги танишлари орқали «Ўзтрансгаз» АЖ тизимидаги ташкилотлардан бирига назоратчи лавозимига киритиб қўйишга ваъда беради.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда оператор ўша 4 000 долларини олган вақтида ушланган.

Ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг