Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодир тарихий фактларга эга «Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи» китоби нашрдан чиқди

Нодир тарихий фактларга эга «Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи» китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини бутун дунёга тарғиб этишда миллий анъаналар ва қадриятларнинг роли беқиёс саналади. Маълумки, қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан биридир. Бунда мамлакатнинг турмуш тарзидан тортиб, кийиниш маданиятигача бўлган ҳар бир жиҳатини эътиборга олиш зарур.

Қадимдан Марказий Осиё халқлари ўзининг кийиниш маданияти билан алоҳида ажралиб турган ва бу жиҳат Шарқ ва Ғарб мамлакатларига ҳам бирмунча таъсир ўтказгани олимлар томонидан олиб борилаётган тадқиқотларда ўрганилмоқда. Жумладан, атлас, адрас, ипак, беқасам ва зардўзлик кийимлари ва уларнинг тайёр ҳолатдаги жозибадорлиги Марказий Осиё халқларининг кийиниш маданияти ўта юқори бўлганлигини ифодалайди.

«Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи» китоби кейинги пайтларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан маданий меросни асраб-авайлашга бўлган чуқур эътибор натижасида дунё юзини кўрмоқда. Бу орқали ўзбекистоннинг турли ҳудудларининг турли вақтлардаги кийиниш маданияти билан яқиндан танишиш мумкин. Бундан ташқари, мазкур китоб илмий изланувчилар учун аниқ манзилли маълумотларни ўз ичига қамраб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг