Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаевнинг биринчи ўринбосари бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимдан озод этилди

Зойир Мирзаевнинг биринчи ўринбосари бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимдан озод этилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Бугун вилоят ҳокимлигида Зойир Мирзаев Абдурасул Абдуллаев билан самимий хайрлашиб, келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилади, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида. 

Оҳангарон тумани собиқ ҳокими Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Қизиқ томони Абдурасул Абдуллаев ҳам вилоят ҳокими биринчи ўринбосари бўлгунига қадар Оҳангарон туманини бошқарган (2020-2023 йиллар). 

Абдурасул Абдуллаев 1968 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган. Ўз вақтида «Ўзчорванасл»га раҳбарлик қилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг