Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда оналар ўлимига доир ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди

Тошкентда оналар ўлимига доир ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди

2026 йилнинг тўққиз ойида Тошкент шаҳрида 5 та оналар ўлими ҳолати қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан 48 нафар тиббиёт ходимига интизомий чора кўрилган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида маълум қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича, оналар ўлими Учтепа, Олмазор, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида кузатилган.

2025 йилнинг мос даврида пойтахтда 6 та оналар ўлими ҳолати рўйхатга олинган. Жорий йилда бу кўрсаткич биттага камайган.

Шунингдек, 2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Тошкентда 41 993 нафар тирик туғилган чақалоқ қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 710 тага кам.

Кенгаш қарори билан масъулларга ҳомиладор аёлларни ўз вақтида тиббий назоратга олиш, юқори хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни алоҳида кузатиш ва оналар ҳамда гўдаклар ўлимини камайтириш бўйича аниқ чоралар белгилаш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг