Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 777 рақами соҳибининг машинаси олиб қўйилди

Наманганда 777 рақами соҳибининг машинаси олиб қўйилди

777 рақам соҳибининг автомашинаси топилди. Наманганда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

Аниқланишича, суднинг қарорига кўра даъвогар АТБ «Капиталбанк» фойдасига жавобгар Д. М. дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн. сўм ундириш белгиланган.

Бюронинг Чортоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган.

Бироқ, қарздор мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Тезкор маълумотларга кўра, қарздорга тегишли хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт русуми борлиги аниқланган.

Лекин Д.М. қарздорлик тўламасдан, автомашинада ҳаракатланишни давом эттирган.

Охир оқибат бугунги ўтказилган тадбир давомида КIA русумли машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг