Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzbekistan Airways барча халқаро парвозларни тўхтатди. Авиачипталарни қайтариш мумкин

Uzbekistan Airways барча халқаро парвозларни тўхтатди. Авиачипталарни қайтариш мумкин

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 касаллиги биринчи марта аниқланганлиги муносабат билан 2020 йил 16 мартдан бошлаб халқаро йўналишлар бўйича барча қатновларнинг бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

2020 йил 16 март куни фақат қуйидаги йўналишлар бўйича якуний қатновлар амалга оширилади:

HY426 - Дели - Тошкент

HY103/104 - Тошкент - Рига - Тошкент

2020 йил 16 мартда қуйидаги қатновлар бекор қилинади:

HY231/232 - Тошкент - Франкфурт - Тошкент

HY271/272 - Тошкент - Истанбул - Тошкент

HY273/274 - Тошкент - Истанбул - Тошкент

HY275/276 - Самарқанд - Истанбул - Самарқанд

HY333/334 - Тошкент - Дубай - Тошкент

HY421 - Тошкент -Дели

HY603/604 - Тошкент - Москва - Тошкент

HY613/614 - Тошкент - Москва - Тошкент

HY601/602 - Тошкент - Москва - Тошкент

HY605 - Самарқанд - Москва

HY626- Москва - Фарғона

HY627 - Фарғона-Москва

HY628 - Москва - Фарғона

HY637/638 - Урганч - Санкт-Петербург - Урганч

HY639 - Самарқанд - Санкт-Петербург

HY667/668 - Тошкент - Новосибирск - Тошкент

HY691/692 - Тошкент - Тюмен - Тошкент

HY709/710 - Тошкент - Минск - Тошкент

HY712 - Санкт-Петербург - Термиз

HY717 - Тошкент - Душанбе

HY721/722 - Тошкент - Нур-Султон - Тошкент

HY763/764 - Тошкент - Олма-ота - Тошкент

HY777/778 - Тошкент - Бишкек - Тошкент

Шунингдек, халқаро йўналишлар бўйича барча кейинги авиақатновлар бекор қилинди.

Халқаро қатновларни тўхтатиш 2020 йил 5 апрелгача режалаштирилган. Янгиликларни кузатиб туринг, дейилади авиакомпания хабарида.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олинган жойда қайтариш мумкинлигини маълум қилинган.

Шунингдек, авиачипталарни 2020 йил 5 апрелдан кейин бўлган бошқа саналарга алмаштириш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча дастлаб Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг март-апрел ойларига режалаштирилган қатор рейсларига ўзгартириш киритилгани маълум қилинганди. Бугунги ҳолатдан сўнг эса барча халқаро парвозлар тўхтатилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг