Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки вазирда коронавирус аниқланди — Бразилия

Икки вазирда коронавирус аниқланди — Бразилия

Фото: «LIT-CI»

Бразилиянинг икки нафар вазири — таълим вазири Милтон Рибейру ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари вазири Оникс Лоренцони ковидга чалинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Пайшанба куни кечки пайт ўзимда ковидникига ўхшаш симптомларни сеза бошладим; жума куни тест, хусусан, ПЦР-тест топширдим ва бугун жавобини олдим — «COVID-19», — деб ёзди Лоренцони «Twitter»даги аккаунтида.

Вазир Рибейру ҳам вирусни юқтирганини «Twitter»да маълум қилди.

«Бугун тонгда ковид-тестим мусбат чиққанини хабар беришди; уйда даволаниб, масофадан ишлайман», — деди у.

62 ёшли Рибейру вазир этиб тайинланганига бир ҳафта бўлди. Ундан коронавирус тести президент Жаир Болсонару билан мулоқотидан сўнг олинган, у пайтда Болсонарунинг ўзи ҳам касаллигини билмасди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг