Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: шифокорга кеч мурожаат қилиш қашқадарёлик беморнинг вафотига сабаб бўлди

Коронавирус: шифокорга кеч мурожаат қилиш қашқадарёлик беморнинг вафотига сабаб бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли  С.Ҳ. шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.

Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб,  даволаниб юрган.

29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига  қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг