Коронавирус: ССВ нохуш статистикани эълон қилди
![Коронавирус: ССВ нохуш статистикани эълон қилди](https://xabar.uz/static/crop/1/6/920__95_1621192879.jpg)
Кеча юртимизда 951 нафар кишида коронавирус аниқланди, 9 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 4 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133852 (+951) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 101 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 43 нафари Андижон вилоятида,
- 21 нафари Бухоро вилоятида,
- 103 нафари Жиззах вилоятида,
- 34 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 40 нафари Наманган вилоятида,
- 99 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 95 нафари Фарғона вилоятида,
- 32 нафари Хоразм вилоятида,
- 106 нафари Тошкент вилоятида,
- 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 127309 (+932) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 9 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 910 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter