Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус ва яна ваҳимали хабарлар. Улар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Коронавирус ва яна ваҳимали хабарлар. Улар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг «Пирола» номли янги штамми кенг тарқалётгани, мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозиргача бўлган даврда мамлакатимизда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган. Бу ҳақда Санэпидқўмита маълумот бериб ўтди. 

Санэпидқўмитанинг Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлиллар натижасига кўра мамлакатимизда касалланганларнинг 100 фоизида «омикрон» штаммининг турли вариантлари эканлиги аниқланган.

Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигича сақланмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг