Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус юқтирган тошкентлик бемор вафот этди

Коронавирус юқтирган тошкентлик бемор вафот этди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда «Covid-19» коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 

ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига  ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида  ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун  ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг