Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими? Инспекция бошлиғи масалага аниқлик киритди

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими? Инспекция бошлиғи масалага аниқлик киритди

Иллюстратив фото

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди.

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндош-уруғларига берилмас эмиш, – деган саволга у шундай жавоб қайтарди:

– Бунақа тартиб ҳеч қаерда йўқ. Коронавирус инфекциясидан вафот этадиган бўлса, уни дафн қилиш, дафн маросимида иштирок этиш, дафнга тайёрлаш – манашу ишларга алоҳида талаблар қўйилган. Бу талаб ислом динимизда ҳам келтирилган. Қачонки, майит тирикларга хавф туғдирадиган бўлса, эҳтиёт чорасини кўриш борасида алоҳида кўрсатмалар мавжуд. Шу нуқтаи назардан, “қариндошларга берилмас экан” деган фикр бутунлай нотўғри. Фақат уларнинг дафн қилиш маросимларига алоҳида талаблар борлигини билиб қўйишингиз керак бўлади, – деди Нурмат Отабеков.

Аввалроқ коронавирусдан вафот этган инсон қандай дафн этилиши юзасидан Мусулмонлар идорасининг фатвоси эълон қилинганди.

Эслатиб ўтамиз,  бугун, 28 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг