Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Коронавирусга чалинганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

Кейинги кунларда аниқланаётган беморларнинг барчаси касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келиниб, стационар шароитда алоҳидаланган фуқаролар бўлган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, бу ерда даволанаётган 80 нафар беморнинг 22 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти маълумотига кўра эса, бу ерда даволанаётган 67 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўрта оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

Ҳурматли юртдошлар!

Мамлакатимизда бугундан ўз-ўзини ҳимоя қилиш тизими кучга киради. Энди аниқ биламиз: касаллик фақат мулоқот йўли билан, ҳаво томчи йўли билан юқиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз мулоқотдан ўзимизни сақлашимиз, ортиқча кўчага чиқмаслигимиз, ясама заруриятни ўйлаб топмаслигимиз керак.

Дунё ҳамжамиятида вазият қанчалик кескинлашиб бораётганини, мамлакатимизда ҳам касалланганлар сони ортиб бораётгани гувоҳи бўляпсиз. Ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиз қадрига етинг. Ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни, қолаверса юртдошларимизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!» — деди Нурмат Отабеков.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг