Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди

Самарқандда 8-синф ўқувчиси жорий йилнинг 6 май куни шифохонада чақалоқ дунёга келтирди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олганини маълум қилган.

Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009 йилда туғилган) П.З. 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган ва май ойида чақалоқ дунёга келтирган.

Болалар омбудсмани берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлсада) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Идора, ўз навбатида, бундай тоифадаги жиноят иши доирасида вояга етмаган жабрланувчи шахсига оид бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш ва тарқатиш қонунан тақиқланганини ҳамда бола манфаатларига зид эканлигини эслатиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг