Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кунлик касалланиш рекорд даражага етди — ССВ

Кунлик касалланиш рекорд даражага етди — ССВ

Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

2022 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 206122 (+1037) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 25 нафари Андижон вилоятида,
  • 30 нафари Бухоро вилоятида,
  • 40 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 55 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 29 нафари Фарғона вилоятида,
  • 35 нафари Хоразм вилоятида,
  • 172 нафари Тошкент вилоятида,
  • 535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 199193 (+448) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилди.

«Сўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони тобора ортиб боряпти. Бу эса баъзи ҳолларда аҳолининг саросимага берилишига сабаб бўлмоқда.

Тўғри, вируснинг янги штамми аввалги мутацияларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил даражада кечиб, асосан респиратор белгилар билангина намоён бўлаётир. Шу сабабли юртдошларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликларини, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, коронавирусга қарши тўлиқ эмланишларини сўраймиз» дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг