Нурмат Отабеков коронавирусга қарши эмлаш тартиби ҳақида гапирди
АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков муҳим саволларга жавоб берди.
— Коронавирусга қарши эмлаш бошқа юқумли касалликларга қарши эмлашлар сингари амалга ошириладими ёки алоҳида талаблар борми?
— Вакциналарнинг республикамизга олиб келинган миқдоридан келиб чиқиб, аҳолининг катта миқдорда тўпланиб қолишига йўл қўймасдан, эмланишга келган аҳоли орасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, ҳозирча ҳар битта эмлаш пунктида бир кунда эмланадиган аҳоли сони 70 нафаргача деб белгиланмоқда.
Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан, эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 (уч) кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжат билан расмийлаштирилади.
Марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни амалга ошириш мақсадида аҳолини бориши қулай, яқин бўлган оилавий шифокор пункти (ОШП) филиалларида ҳам вақтинчалик эмлаш пунктлари ташкил қилиниб, ҳаракатдаги бригада-врач, вакцинатор ва дублёрлардан иборат гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, улар зарур автотранспорт воситалари билан таьминланади.
Албатта бошқа юқумли касалликларга қарши оммавий эмлаш тадбирларида ҳам бу усулларни қўллаганмиз, шундай бўлса ҳам тайёргарлик ишлари ўта жиддий тарзда олиб борилаяпди.
Оммавий ахборот воситалари орқали коронавирусга қарши эмлаш кунларини ўтказишнинг мазмун-моҳияти кенг ёритиб борилиши режалаштирилган.
– Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари қачон бошланади?
— Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари республикамизга ушбу вакциналарнинг етиб келиш муддати билан боғлиқ, ҳозирча бу муддат феврал ойининг охири ва март ойининг бошлари деб белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter