Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ошхоналар ва автобусларда чекловлар бўлади. Жарималар кучайтирилади

Ошхоналар ва автобусларда чекловлар бўлади. Жарималар кучайтирилади

Республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга «африканча штамм» ҳам кирганини қайд этгани, эртадан бошлаб карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида хабар қилинганди.

Йиғилишда маълум қилинишича карантин назорати, жарималар кучайтирилади.

Шунингдек, умумий овқатланиш муассасаларида ўриндиқлар бандлиги 50 фоизгача чекланади, хўрандалар сони 100 нафардан ошмаслиги назорат қилинади. Автобусларда ҳам ўриндиқлар учун 50 фоизлик чеклов жорий этилиб, автобуслар сони кўпайтирилади.

Бош вазир кўчма бригадалар ҳамда дорилар захирасини яратиш бўйича ҳам топшириқ берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг