Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиши бўйича икки рекорд янгиланди
Кеча, 2 июль куни мамлакатимизда 297 ҳолатда касаллик қайд этилгани хабар қилинганди. Шундан 113 нафари аҳоли орасида аниқланди. Бу статистика мамлакатда бир вақтнинг ўзида икки нохуш рекорд янгиланганини англатади.
Ҳали шу вақтга қадар Ўзбекистонда бир кун давомида бунча касаллик қайд этилмаганди. Бунгача бўлган рекорд 281 ҳолатни ташкил этаётган эди.
Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши бўйича ҳам кеча кескин ўсиш кузатилди: 113 нафар! (Шундан 67 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафардан Сирдарё вилоятида). Ҳали бунақаси бўлмаган эди.
Айни шу ҳолат жиддий хавотир уйғотмай қолмайди, бир кунда аҳоли орасида 100 нафардан зиёд касаллик аниқланиши – бу юзлаб, балки минглаб касаллик ташувчилар орамизда юргани дегани.
Касалланиш кўпайгани сари даволаш муассасаларидаги жой, таъминот ва даволовчи шифокорлар масаласи оғирлашиб бораверади. Бу ҳолат пандемия кенг тарқалган давлатларда кузатилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар юзага кела бошлагани сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамалар марказига чиқиб улгурди...
Ўзингизни, яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter