Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда касалини яшириб, 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган шифокорга жиноий иш очилди

Самарқандда касалини яшириб, 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган шифокорга жиноий иш очилди

Самарқанд вилояти ҳудудида СОVID-19 инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ва унинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирув ишлари давомида фуқаро Х.Д. тумани тиббиёт бирлашмасида бўлим мудири вазифасида ишлаб келиб, жорий йилнинг 20 апрель кунидан соғлигида ўзгариш бошланиб, ўзида йўтал, тана ҳароратининг 39 даражагача кўтарилиши, нафас қисиши каби COVID-19 инфекцияси касаллиги белгиларини ҳис қилгани ҳолда ушбу кундан уй шароитида даволана бошлаганлиги аниқланган.

Х.Д. шифокор бўла туриб ўзини COVID-19 инфекцияси касаллигига чалинганлигида гумон қилган бўлсада, карантин шароитида тегишли тартибда давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувидан ўтмасдан, 2020 йил 20 апрел кунидан 27 апрелга қадар тегишли тартибда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилмасдан, ўзбошимчалик билан уй шароитида яширинча ўзини ўзи даволаш билан шуғулланиб, санитарияга оид қонун ҳужжатларни қўпол равишда бузган.

Оқибатда, Х.Д. белгиланган тартибда ўзини ва бошқаларни ҳимоялаш, касаллик юқтирмаслик чораларини кўрмасдан, у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаб келган бемор ва ҳамкасбларидан иборат жами 11 нафар ҳамда улар орқали бошқа 23 нафар шахсларга ўта хавфли бўлган юқумли касалликни юқтириб, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар доирасини ҳамда борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириб, жами 34 нафар фуқароларнинг COVID-19 инфекцияси билан касалланишига сабабчи бўлган.

2020 йил 12 май куни Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 нафар шахсларнинг барчаси карантинга олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида уларга нисбатан даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг