Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда коронавирус юқтирган бемор вафот этди

Самарқандда коронавирус юқтирган бемор вафот этди

Тойлоқлик Ў. шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Ушбу бемор (эркак) сурункали бўйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган. Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги нуфузли мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

ССВ хабарига кўра, мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Натижада Ўзбекистонда коронавирус сабаб жами 11 нафар киши ҳаётдан кўз юмди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг