Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин — Ҳабибулла Оқилов

Симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин — Ҳабибулла Оқилов

Фото: «Xabar.uz»

Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилгани хабар қилинганди.

Матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилганини маълум қилди.

Мутахассислар 10 июлдан жорий этилаётган карантин чоралари ҳозирги вақтда жуда зарурлигини қайд этишди.

«20 кунлик карантиннинг жорий этилиши — нафақат касаллик занжирининг узилишига, балки шифокорларнинг ҳам озгина дам олишига шароит яратади.

Чунки шифокорларимиз нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам чарчадилар. Улар қандай масъулият билан ишлаётганини ҳамма яхши билади. Буларнинг ҳаммаси ана шу 20 кунлик қатъий карантин режасидан ўрин олган», — деди коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов.

Мутахассис шунингдек, бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика эканини, ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкинлигини қайд этди.

«Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилгандаям талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз.

Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти. Бу вақт ичида бемор халқни ичида юриб, касалланиш кўпайишига сабаб бўляпти», деди Ҳабибулла Оқилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг