Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар поёнига етди — Ҳабибулла Оқилов

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар поёнига етди — Ҳабибулла Оқилов

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етганини маълум қилди.

— Бу муболаға эмас. Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.

Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас», — деди Ҳабибулла Оқилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг