Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун коронавирусга чалинганлар сонидан тузалганлар сони кўп бўлди!

Бугун коронавирусга чалинганлар сонидан тузалганлар сони кўп бўлди!

Фото: ССВ

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 13 нафари буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улардан 11 нафари пойтахтимиздан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Беморлардан 1 нафари чартер рейсда Туркиядан Тошкентга келган. Қолган 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 71 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Илк коронавирус инфекциясига чалинганларни қабул қилган мазкур клиника жамоаси бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси беморларнинг соғайишида ҳал қилувчи рол ўйнаганини алоҳида таъкидланади.

Қувонарли жиҳати, бугун мамлакатимизда айни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сонига нисбатан ушбу касалликдан соғайганлар кўрсаткичи кескин ошиб, 96 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, уларнинг сони шу кунгача 357 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг