Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вакцина синовларининг энг каттаси АҚШда бошланди

Вакцина синовларининг энг каттаси АҚШда бошланди

Фото: «PCR News»

Коронавирусга қарши вакцина синовларининг энг кенг кўламлиси АҚШда бошланди. Бу ҳақда «Associated Press» бугун хабар берди.

Ҳар бир вакцина синовларига 30 минг кўнгилли жалб этилади.

Ушбу вакцина прототипи АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти ва  «Moderna» биотехнология компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. «Moderna» компанияси вакцинанинг илк синов намунаси Саванна (Жоржия штати)да ўтказилганини маълум қилди.

Синовларда волонтёрлар (кўнгиллилар)га улар ҳақиқий вакцина олишдими ёки плацебоми (вакцина имитацияси) — билдирилмайди. Дозалар киритилганидан сўнг тадқиқотчилар уларни кузатиб боришади: кундалик юмушлар билан машғул бўлиб юрган қайси гуруҳдагилар касалликка кўпроқ мойил.

Вирус тарқалиши назоратдан чиқиб кетган ҳудудларда яшовчилар алоҳида эътиборда бўлади.

Бутун дунёда вирусга қарши вакциналар устидаги синовлар қизғин кетяпти. АҚШ уларнинг барчасини ўзида синаб кўрмоқчи. Режага кўра, энг истиқболли бўлиши кутилаётган вакциналарнинг прототиплари ҳар ойда синаб борилади: ҳар бир тадқиқотда 30 мингтадан кўнгилли қатнашади.

Август ойида Оксфорд университети вакцинаси синовларининг якуний босқичи бошланса, сентябрда «Johnson & Johnson» компанияси,  октябрда Novavax» компанияси вакцинасига навбат келади. Шунингдек, шу ёзда «Pfizer, Inc.» фармацевтика компанияси ҳам 30 минг нафар кўнгиллини ўз синовларига жалб этади.

Барчаси режадагидек амалга ошган тақдирда ҳам, «Moderna» ва Оксфорд вакциналари синовларининг якуний хулосаси бир неча ойдан сўнг маълум бўлади, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг