Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин келди

Яна бир вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин келди

Фото: Xabar.uz

Айни соатларда Сурхондарё вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Шифо топганларнинг иккаласи ҳам Сурхондарё вилоятидан (1 нафари 60 ёшли эркак, яна 1 нафари 45 ёшли аёл) бўлиб, карантин муассасасида бўлишган, коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 42 нафарга етиб, ушбу ҳудудда 1 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2247 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2746 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 487 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг