Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Археологлар Туркияда қадимги кўчани топишди (фото)

Археологлар Туркияда қадимги кўчани топишди (фото)

Фото: İHA

Анталиянинг тарихий қисмида қазилма ишларини олиб бораётган археологлар қадимги римликлар кўчасини топишди. Топилма Рим империяси замонларида шаҳарлар қандай лойиҳалаштирилгани ҳақида қимматбаҳо маълумотларни беради, дейилмоқда.

Фото: İHA

Хидирлик минораси ёнидаги қазилмалар жараёнида топилган колоннадалардан иборат кўчанинг узунлиги 800 метр атрофидалиги ва денгизга туташиб кетгани тахмин қилиняпти. Ҳозирча унинг 100 метр қисми қазилиб, очилган.

Бу шунчаки кўча эмас. Экспертлар ва археологлар шу яқинда топилган мураккаб мозаикани эҳтиёткорлик билан консервация қилишяпти. Бу ерда аввалроқ қадимий ҳаммомлар, қўрғонлар мозаикалари ва критликлар муз тайёрлайдиган жой ҳам кашф этилганди.

Фото: АА

Истиқболда ушбу ҳудудни Анталиянинг маданий ва сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг