Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Букер мукофотининг 2020 йилги ғолиби аниқланди

Букер мукофотининг 2020 йилги ғолиби аниқланди

Фото: «The Booker Prizes»

Лондонда адабиёт оламидаги энг нуфузли мукофотлардан бири — Букер мукофоти лауреатлари эълон қилинди.

Ушбу мукофотни нидерландиялик ёзувчи Марика Лукас Рейневелд «Ноқулай кеча» романи учун олди.

Букер мукофоти 1969 йили таъсиси этилган. 2014 йилдан фақат инглиз тилида ёзилган асарларга берилади. Ғолиб 50 минг фунт стерлинг мукофотни ҳам қўлга киритади.

Эътиборли жиҳати, 2020 йилги мукофотга номзод ёзувчилар орасида битта эркак бор эди — Даниэль Кельман («Тиль» романи).

Шунингдек, «қисқа рўйхат»га япониялик Йоко Огава («Хотира полицияси»), эронлик Шукуфа Азар («Олхўри дарахтининг уйғониши»), аргентиналик Габриела Камара («Чайна Айроннинг саргузашти») ва мексикалик Фернанда Мелхор («Довуллар мавсуми») киритилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг