Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаррисон Форд — Индиана Жонс қайтмоқда: фильм премьераси эълон қилинди

Ҳаррисон Форд — Индиана Жонс қайтмоқда: фильм премьераси эълон қилинди

Фото: Фильмдан лавҳа

Америкалик актёр Ҳаррисон Форд «Disney»нинг янги фильми франшизасида саргузаштлар ишқибози Индиана Жонс ролида қайтмоқда, дейилади BBC хабарида.

Режиссёр Жеймс Мангольд суратга оладиган ушбу киноасар 78 ёшли актёрнинг Индиана ролидаги бешинчи ва сўнгги фильми бўлади.

«Disney» кинокомпанияси ушбу янгиликни эълон қилган сармоядорлар учун ўтказилган виртуал тақдимотда, шунингдек, «Юлдузлар жанги» ҳамда «Marvel» серияларининг спин-оффлари бўйича режалар ҳам очиқланди.

Кинопродюсер Фрэнк Маршалл яқинда шундай деганди: «Бу роль фақат Фордники. Биз сценарий устида ишлаяпмиз. Индиана Жонс ягона — у Ҳаррисон Форд».

Маълумот учун: Ҳаррисон Форд Индиана ролида биринчи бор 1981 йили «Йўқолган кемани излаб» фильмида суратга тушган пайти 39 ёшда эди.

Шу йил ўрталарида ўтказилган сўровномада тарихдаги энг буюк киноқаҳрамон сифатида айнан Индиана Жонс эътироф этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг