Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур дорбоз Олимжон Тошкенбоев вафот этди

Машҳур дорбоз Олимжон Тошкенбоев вафот этди

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев 81 ёшида вафот этди. 

Олимжон Тошкенбоев узоқ йиллар давомида «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳига раҳбарлик қилган ва миллий дорбозлик санъати соҳасида самарали фаолият юритган. 

Унинг раҳбарлигидаги «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳи кўплаб хорижий мамлакатларда, хусусан, Полша, Германия, Миср, Бельгия, Голландия, Швейцария, Бразилия, Аргентина, Колумбия, Эквадор каби мамлакатларда катта муваффақият билан ўз санъатини намойиш этган. 

«Ўзбекцирк» бирлашмасида режиссёр лавозимида самарали фаолият юритиб, кўплаб шогирдларни етиштирди. 

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг