Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий мартабали меҳмонлар «Боқий шаҳар»да концерт дастурини томоша қилишди (фото)

Олий мартабали меҳмонлар «Боқий шаҳар»да концерт дастурини томоша қилишди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 10 ноябр куни Туркий давлатлар етакчилари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюришди.

Бу ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

Самимий мулоқотда Самарқанд туркий тамаддуннинг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун халқаро форумлар марказига айланиб бораётгани ёдга олинди.

Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, 11 ноябр куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг