Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озодбек Назарбековга Қозоғистон президенти номидан мукофот топширилди

Озодбек Назарбековга Қозоғистон президенти номидан мукофот топширилди

Ўзбекистон маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали «Достық» («Дўстлик») ордени билан тақдирланди. Мукофотни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ушбу мамлакатнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов топширди.

Қозоғистон элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, О.Назарбеков Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий робиталарни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон маданият вазири Қозоғистон давлат мукофотини олиш шараф экани, бу эътироф икки биродар халқ ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтган.

Қозоғистон элчиси Бейбут Атамқулов, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййидга президент Қ.Тўқаев фармони асосида «Ҳурмат» орденини топширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг