Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стивен Сигал Тошкентга етиб келди

Стивен Сигал Тошкентга етиб келди

Таниқли актёр Стиван Сигал кеча, 27 сентябр куни Тошкентга етиб келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов кутиб олди.

Россия фуқароси ҳисобланган Сигал Тошкентда бўлиб ўтадиган "Ипак йўли дурдонаси" халқаро кинофестивалида қатнашади. Шунингдек, у рус-америка инсонпарварлик алоқалари бўйича Россия ТИВнинг махсус вакили ҳамдир.

Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилда ташкил топган ва ҳар икки йилда бир марта ўтказилган. Лекин 1997 йилда номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолганди.

Энди ушбу фестивал қайта тикланди ва бугундан 3 октябргача давом этади. Унда бир қатор машҳурлар, жумладан, таниқли режиссёр ва продюсер Люк Бессон, Никита Михалков, Тимур Бекмамбетов, Алексей Чадов, Ирина Пегова ва бошқалар қатнашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг