Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли режиссёр Голливудни танқид қилди?

Таниқли режиссёр Голливудни танқид қилди?

Фото: Global Look Press

Таниқли серб кинорежиссёри Эмир Кустурица сўнгги 15 йилдан буён «Оскар» халқаро киномукофоти билан боғлиқ воқеаларни кузатмаётганини айтди.

«Оскар» жаҳондаги энг яхши филмларни акс эттирувчи мақомини аллақачон йўқотган, деди Кустрица.

«(«Оскар») фақат мафкуравий муносабатлар, Голливуддаги дўстликдан иборат бўлиб қолди. Бунинг менга қизиғи йўқ», — таъкидлади режиссёр.

Кустурицанинг фикрича, ҳозир одамлар филмлардан дин ясашмоқда ва унда катта актёрлар суратга тушса, «культ» мақомини беришмоқда. Голливудни «насронийлик ва яҳудийлик қоришилган» секта дея таърифлаган режиссёрнинг назарида голливудча филмлар ўткир ижтимоийлик хусусиятини йўқотган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг