Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

Кеча, 11 июль куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида Юнусобод туманидаги Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлик расмий сайтида хабар берилди.

Чингиз Айтматовнинг «Тоғ ва чўл қиссалари» туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Айтматовнинг «Оқ кема» (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади.

«Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» (1977) қиссасида муҳим маънавий масалалар, шўро давридаги ҳаётнинг машъум манзаралари ўз ифодасини топган. «Асрга татигулик кун» (1980), «Қиёмат» (1986), «Кассандра тамғаси» (1990) романларида замонамизнинг умуминсоний манзаралари, она-сайёрамизнинг тақдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Ч.Айтматовнинг қарийб барча асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Айтматов ўзбек адабиёти, умуман, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, «Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин», деб ҳисоблайди.

Ч.Айтматов Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг