Ёзувчилар уюшмаси раисига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фарида Афрўз уюшма раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати маълумот берди.
Бугун шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмасида Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари ҳамда уюшма жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилган.
Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида) – 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг «Қирқкокиллигим», «Изтироб кўйлаги», «Тунлар исёни», «Кўзим маним…», «Қурбонжон додхоҳ» тарихий драмаси, «Ўзимдан ўзимгача», «Пока есть на земле разлука…», «От Фариды Афруз» (Москва), «Гун айдин» (Истамбул), «Ушшоқ», сингари шеърий тўпламлари чоп этилган. Шеърлари рус, турк, инглиз, немис, француз, форс, уйғур, озор, гагоуз, хитой, корейс тилларига таржима қилинган.
Ўз навбатида шоира жаҳон адабиётидан япон ҳайкуларини, турк шеъриятидан Мустафо Отатурк, Зиё Кўкалп, Ҳусайн Отсиз, Доғларжа, Исмат Ўзал шеърларини, форс шеъриятидан Меҳри Ҳиротий ҳамда замонавий форс шеъриятидан Заҳро Абул Ҳусайний, Судоба, Соя Кабирий ғазалларини, замонавий қозоқ ва қорақалпоқ шеъриятидан ва америкалик руҳшунос Дейл Карнеги асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter