Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зулфиқор Мусоқов: «Ўзбекфильм»да 3-4 ойдан бери ойлик йўқ. Банкада икра олиб бориб нон билан еб ўтирибмиз»

Зулфиқор Мусоқов: «Ўзбекфильм»да 3-4 ойдан бери ойлик йўқ. Банкада икра олиб бориб нон билан еб ўтирибмиз»

Фото: «Журналистика.уз»

Бугун, 26 декабр куни пойтахтимизда киночиларнинг форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда телеграмдаги «Журналистика.уз» канали хабар берди.

Ушбу анжуманда таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов «Ўзбекфильм» ходимлари 3-4 ойдан бери ойликсиз ишлаётганини айтиб ўтган.

«Банкада икра олиб бориб нон билан еб ўтирамиз. Ҳамкасбларим шундай ўтирганда кафеларда ўтиролмайман. Баъзи муаммолар жуда фожиали. Бугун бошламайлик, гапирадиган дардлар кўп. Уларни алоҳида ўтириб гаплашайлик», деган режиссёр.

Қайд этилишича, Тошкентда «Кино уйи» қайта тикланади. Бу ҳақида «Ўзбеккино» раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов маълум қилган. Бунинг учун «Замин» ресторани ажратилади. Шунингдек, МТРК билан янги марифий канал очиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани айтиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг