Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб сертификатлар топширилди – Омбудсман

6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб сертификатлар топширилди – Омбудсман

2024 йилнинг 1 ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкумлар касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди.

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

«Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий ва Наманган вилоятларидаги минтақавий вакиллари ва вилоятлардаги «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда ушбу ҳудудлардаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда», – дейилади Омбудсман хабарида.

Шунингдек, Омбудсман тавсиясига кўра, Жиззах шаҳар ҳамда Дўстлик туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ВСҲ капитал, Самарқанд вилоятидаги ВСҲ жорий, Нурафшон шаҳар ва Тошкент тумани ВСҲларидаги таъмирталаб ҳолатга келган камера ва сайр қилиш хоналари тўлиқ таъмирланган.

Навоийдаги 36-сон Манзил-колониясидаги маҳкумларнинг умумий сони учун кичиклик қиладиган ошхона ўрнига 300 ўринга мўлжалланган барча қулайликларга эга бўлган ошхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

«Қолаверса, Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар учун яқин қариндошлари билан учрашув хоналари қурилмоқда», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг