Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланади

Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланади

Президентнинг жорий йил 13 мартдаги ПҚ–97-сон қарори билан аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари белгиланди.

Ушбу қарор қишлоқ хўжалигида механизациялаш даражасини ошириш, жумладан, 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказишни назарда тутади.

Қарорга кўра, 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари харидини молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда маблағлар йўналтирилиши таъминланади.

Тижорат банклари барча турдаги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари хариди учун 10 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкага 4 фоиз банк маржаси билан миллий валютада кредитлар ажратади.

2026 йилдан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари асосида етказиб бериладиган пахта ва ғалла комбайнлари бўйича кредит ва лизинг тўловларини тўлаш муддати ушбу техникаларни харид қилувчилар учун йилига 2 марта 31 январь ҳамда 31 июль саналари этиб белгиланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг