Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси ишлаб чиқилмоқда

Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси ишлаб чиқилмоқда

2022 йил 24 мартдаги Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ушбу Кодекс аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ушбу Кодекснинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • фуқароларнинг соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
  • фуқароларга хавфсиз, самарали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
  • фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш;
  • аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
  • давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.

Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини кодекси лойиҳасини умумий ва махсус қисмларда жами 5 та боб, 200 моддада баён этилмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатлар 76 та қонун ва 400 дан ортиқ қонуности ҳужжати билан тартибга солинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг