Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобили бор оилалар ҳам бола пули олиши мумкин

Автомобили бор оилалар ҳам бола пули олиши мумкин

Ҳукуматнинг 2021 йил 21 октябрдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ айрим ҳолларда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.

Жумладан, ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки уларнинг фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.

Яъни, кам таъминланган оилаларда ишлаб чиқарилганига 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси мавжуд бўлган тақдирда бу болалар пулини беришни рад қилишга сабаб бўлмайди.

Шунингдек, ҳужжат билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганиб борилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. Бунда далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади.

Ўрганиш натижалари «Ягона реестр» АТга ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан киритилади ва ахборот тизими томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик равишда қарор қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг