Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йил 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади – Президент

Бу йил 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади – Президент

2023 йилда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади. Бу ҳақда кеча, 10 январдаги видеоселектор йиғилишида Президент Мирзиёев маълум қилди.

Қайд этилишича, йиғилишда ҳудудларга саноат жадал кириб келаётгани таъкидланган. Шунингдек, ҳудуд ва тармоқларнинг ишлатилмаган имконият ва салоҳияти ҳали катталиги ҳам қайд этиб ўтилган.

Мисол учун, Хоразм ҳудудий саноат ҳажмини 8,7 триллион сўм режа қилган бўлса-да, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобига буни 10 триллион сўмга етказиш бўйича қўшимча имкониятлар мавжуд.

Ёки, Фарғонада паст қувватда ишлаётган 22 та корхонани айланма маблағлар билан таъминлаб, қўшимча 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони бор.

«Шу каби, Қашқадарёда 8 та йирик лойиҳага инфратузилма масаласи тезроқ ҳал қилиб берилса, 800 миллиард сўмлик қўшимча захира яратилади.

Наманганда тўлиқ қувватда ишлаётган ва қўшимча бозори бор 51 та корхонани кенгайтириб, қўшимча 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.

Ёки, 2023 йилда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади. Бу лойиҳалар учун 10 миллион долларлик ускуна зарур бўлиб, уларни маҳаллий корхоналарда бемалол ишлаб чиқариш имконияти мавжуд», – деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг