Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугунгидек об-ҳаво сабаб ишга кеч қолган ходимларни жазолаш тўғрими? – ҳуқуқшунос

Бугунгидек об-ҳаво сабаб ишга кеч қолган ходимларни жазолаш тўғрими? – ҳуқуқшунос

Бугун, 5 декабр санасида республиканинг аксарият ҳудудларида қалин қор ёғмоқда. Қолаверса, Тошкент шаҳрида «метан заправка»лар ҳам тўхтаб қолган.

Бу эса транспорт, айниқса, жамоат транспорти ҳаракатларида жиддий ноқулайликлар юзага келтирмоқда. Бундай шароитда ишчи ва хизматчиларнинг ишхоналарига ўз вақтида келишларида ҳам, албатта, муаммолар бўлади.

Хўш, бундай об-ҳаво шароити сабаб ишга кеч қолган ходимларни жазолаш тўғрими?

Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиевнинг томонидан билдирилишича, ҳозиргидек ноқулай об-ҳаво сабаб ишга кеч қолган ходимларни жазолаш тўғри эмас. Бу муаммога у ҳуқуқий жиҳатдан муносабат билдирган.

— Иш берувчи ҳамда ходимларни назорат қилувчи мутасаддилардан шундай вазиятларда амалдаги Меҳнат кодексининг 182-моддасида назарда тутилган қоидаларни эътиборга олишларини сўраймиз.

Унга кўра, интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Яъни, бу ерда интизомий жазо қўллашдан олдин, «шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият» ҳам ҳисобга олиниши керак. Бошқача айтганда қалин қор ёққани ва ноқулай об-ҳаво сабабли транспорт қатновида қийинчилик юзага келганлиги учун ишга кеч қолган ходимларга интизомий жазо қўлланмаслик керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг