Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Андижон ҳамда Сирдарё вилоятларида давлат захирасида бўлган ер майдонларининг фирибгарлик йўли билан сотилиши олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган хабарга кўра, идора ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Р. Андижон шаҳар, Ўрикзор маҳалласидаги 14 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Ш.Т.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.А. бошқа бир фуқаро З.Э.га ўзини брокер деб таништириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Боёвут туман ҳокимлиги захирасидан 6,7 гектар ер майдонини деҳқон хўжалиги ва чорвачилик учун «E-auksion»дан ютиб бериш эвазига 4 500 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг