Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади

Президент Мирзиёев иштирокида айни пайтда давом этаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 116 та олийгоҳни ўрганиб, уларни йириклаштириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, вазирлик мазкур ОТМларга «миллий», «давлат» университети, академия ёки институт мақомини беришнинг аниқ мезонларини белгилаши керак.

Бундан ташқари, йиғилишда «Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Энди жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг