Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага пойтахтнинг айрим марказий кўчалари ёпилади

Эртага пойтахтнинг айрим марказий кўчалари ёпилади

Эртага, 5 март куни пойтахтда «Хавфсиз ҳаёт учун» акция доирасида велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилади. 

Шу муносабат билан соат 06:00 дан 11:00 гача қуйидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади:

  • Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чоррахасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасигача.

Шунингдек, 4 март куни соат 18:00 дан 5 март куни соат 13:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигача ҳаракат чекланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг